Линклар

Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси ишга тушди


Ўзбекистон ҳукумати виртуал қабулхонаси

Ўзбекистон ҳукумати виртуал қабулхонаси

Бир пайтнинг ўзида Ўзбекистон президенти ва бош вазири вазифасини бажараётган Шавкат Мирзиёев ўзининг виртуал қабулхонасини очди.

Манзили - pm.gov.uz бўлган ушбу қабулхона Ўзбекистондаги жисмоний ва юридик шахсларнинг ариза ва шикоятларини қабул қилиш билан шуғулланади.

Мазкур веб-сайт ҳозирча тест режимида ишлаётганини маълум қилган.

Ўзбекистондаги юридик ва жисмоний шахслар ушбу сайтга кириб, ўзлари ҳал эта олмаган муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар бўйича бош вазирга виртуал мурожаат қилишлари мумкин.

Бош вазир қабулхонаси таклиф ва шикоятларни билдириш учун махсус телефон рақамларни ҳам маълум қилган.

Қўнғироқларнинг Ўзбекистон бўйича бепул бўлиб, ундан фақат стационар телефонга қўнғироқ қилиш нархи бўйича ҳақ олиниши таъкидланади.

Ўзбекистон ватандошлари ўз ариза, шикоят ёки таклифларини ЎзЛиДеПнинг ҳудудий кенгашларига ҳам мурожаат қилишлари мумкинлиги билдирилган.

Веб саҳифада ЎзЛиДеПнинг барча вилоятлардаги манзиллари ва телефон рақамлари ҳам кўрсатилган.

16 сентябрда ЎзЛиДеп партияси мамлакат муваққат президенти Шавкат Мирзиёевнинг номзодини илгари сурганди.

XS
SM
MD
LG