Линклар

logo-print

Ўзбекистонда ўтиш йўлида мобил телефондан фойдаланганлар жаримага тортилади


Ўзбек милицияси автомобилни текширмоқда, Ташкент

Ўзбек милицияси автомобилни текширмоқда, Ташкент

Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдалар учун янги жарима турларини жорий қилди.

Шавкат Мирзиёев имзоси билан 23 сентябрда чиқарилган қонунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга ўзгартиришлар киритилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг янгиланган 138-моддасига мувофиқ, 24 сентябрдан бошлаб йўлнинг ҳаракат қисмида, шу жумладан, пиёдалар ўтиш йўлида телефондан фойдаланган, китоб ёки даврий нашрларни ўқиган, видеоматериаллар томоша қилган ёки аудиоматериалларни эшитган ҳамда диққатни жалб қиладиган бошқа электрон воситалардан фойдаланган пиёдалар энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жаримага тортилади.

Янги тартибга кўра, ҳаракатдаги транспорт воситасидан қўлдан ташқари бошқа тана қисмларини чиқарганларга ҳам жарима тайинланди.

Бундай қоидабузарлар энг кам иш ҳақи миқдорида жарима тўлашлари керак бўлади.

Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи 149,775 сўмни ташкил этади.

XS
SM
MD
LG