Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:15

Хитой дунёдаги энг йирик радиотелескопни ишга туширди


Хитойда дунёдаги энг йирик радиотелескоп ишга туширилди.

Хитой жанубидаги Гуйчжоу вилояти жойлашган радиотелескоп дунёнинг турли мамлакатларидан таклиф қилинган юзлаб олимлар иштирокида очилди.

FAST номли радиотелескоп антеннасининг диаметри 500 метр бўлиб, унинг ҳажми Пуэрто-Рикодаги Аресибо обсерваториясида жойлашган апертурадан бир неча баробар каттадир.

Ишга туширилишидан бир неча соат ўтар-ўтмас янги телескоп ердан 1300 ёруғлик йили масофасида жойлашган юлдуз сигналларини қабул қила бошлади.

Ушбу радиотелескопни яратиш учун Хитой беш йил вақт ва 180 миллион доллар сарфлади.

XS
SM
MD
LG