Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:19

Покистондаги Толибон лидерлари ҳалок этилгани хабар қилинди


Покистондаги Толибон ҳаракатининг уч раҳбари Афғонистон жанубидаги Пактико вилояти Ламан минтақасида ҳалок этилгани хабар қилинди.

Бу ҳақда Покистон хавфсизлик хизматлари хабар тарқатди.

Озодлик манбаларига кўра, Покистондаги Толибон ҳаракатининг Хон Саид гуруҳи сўзчиси, Азам Тариқ номи билан танилган Раис Хон 24 сентябрда Афғонистон ва НАТО кучлари ҳаво амалиётида ўлдирилган.

Манбаларнинг айтишича, ҳаво ҳужумида яна Тариқнинг ўғли ва Шимолий Вазиристондаги Толибон лидерларидан икки нафари ўлдирилган.

Бу хабарларга Хон Саид гуруҳи ҳам, афғон расмийларига ҳам муносабат билдиргани йўқ.

Хон Саид гуруҳи 2014 йилда Покистондаги Толибон ҳаракатининг ҳозирги раҳбари Мулло Фазлуллоҳ билан алоқаларини узганди ва Шимолий Вазиристонда мустақил фаолият олиб боришини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG