Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:49

Солиқ қўмитаси: Мол-мулк ва ер солиқларини вақтида тўламаганлар судга тортилади


Ўзбекистон - Солиқ қўмитаси интернет сайти
Ўзбекистон - Солиқ қўмитаси интернет сайти

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси мол-мулк ва ер солиқларини ўз вақтида тўламаган деҳқон хўжаликлари ва жисмоний шахслар судга тортилиши ҳақида огоҳлантирди.

Давлат солиқ қўмитасининг маълум қилишича, "мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш муддати ҳисобот йилининг 15 октябрига қадар этиб белгиланган."

Қўмитага кўра, жисмоний шахслар тўлайдиган солиқлар "маҳаллий бюджет даромадларини тўлдириб, шаҳар ва туманларни иқтисодий ривожлантириш, ободонлаштириш, шу билан бирга аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга сарфланади".

Солиқ қўмитаси аҳолига солиқларни исталган банк бўлимлари орқали ёки замонавий тўлов воситалари ёрдамида тўлаш мумкинлигини билдирди.

"Ўз вақтида тўланмаган солиқ суммасига ҳар бир кечиктирилган кун учун қонунчиликда белгиланган тартибда пеня ҳисобланиб, қарздорлик Суд тартибида мажбурий ундирувга қаратилади," дея огоҳлантиради Давлат солиқ қўмитаси.

Ўтиб бораётган ҳафттада Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиëевнинг буйруғига биноан мамлакатдаги кичик тадбиркор ва ҳунармандларга касса апаратларисиз ишлашга рухсат берилган эди.

XS
SM
MD
LG