Линклар

logo-print

Шавкат Мирзиёев шахсий дахлсизликни бузишни тақиқловчи қонунни имзолади


Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев шахсий дахлсизликни бузишни тақиқловчи қонунни имзолади.

Қонунга кўра, шахсий дахлсизликни бузганлар энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида жаримага тортилишдан бошлаб 3 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Олий Мажлис ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг нашри бўлган "Халқ сўзи" газетаси 24 сентябрда чиқарган хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон ватандошининг "шахсий ҳаёти ҳақида маълумот тўплаш, унинг шахсий ёки оила сири бўлган маълумотларни унинг розилигисиз тарқатиш энг кам иш ҳақининг 10 баравардан 40 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади".

"Жиноят Кодексининг 141-моддасига мувофиқ, худди шундай ҳаракатлар энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ жазоси билан жазолашга сабаб бўлади," дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, "оғир оқибатларга олиб келган, ғаразли мақсадда ёки хавфли рецидивист томонидан амалга оширилган шундай ҳаракатлар" 3 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланиши мумкин.

Шу билан бирга ўз айбига иқрор бўлган шахс "жабрдийда билан ярашган ва етказилган зарарни қоплаган тақдирда жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги кўзда тутилган".

XS
SM
MD
LG