Линклар

Москвада Кремлнинг молиявий қўлловида айирмачилар қурултойи ўтказилди


Москвада ўтган айирмачилар қурултойи пайтида олинган сурат.

Москвада ўтган айирмачилар қурултойи пайтида олинган сурат.

Москвада 25 сентябрь куни жаҳон айирмачиларининг иккинчи қурилтойи ўтказилди. Анжуман Кремль томонидан қўллаб-қувватланадиган “Россия аксилглобаллашув ҳаракати” томонидан уюштирилди.

Хабарларда айтилишича, Москвада айирмачилар қурултойини ўтказиш учун 3,5 миллион рубль миқдорида президент гранти берилган.

Қурилтойда АҚШнинг Техас ва Калифорния штатларидан, Шимолий Ирландиядан, Испаниянинг Каталония вилоятидан, Шотландиядан ва бошқа ҳудудлардан келган айирмачилар вакиллари иштирок этган.

Сурия президенти Башар Ассад ва Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот “Россия аксилглобаллашув ҳаракати”нинг фахрий аъзолари ҳисобланади.

Жаҳон айирмачиларининг биринчи қурултойи Кремль қўллаб-қувватловида 2015 йилнинг сентябрида Москвада ўтказилган эди.

XS
SM
MD
LG