Линклар

logo-print

Босния серблари 9 январни Серб Республикаси куни деб эълон қилди


Босния серблари сайлов участкаларидаги кўргазма.

Босния серблари сайлов участкаларидаги кўргазма.

Босния серблари якшанба куни ўтказилган референдумда 9 январни Серб Республикаси куни деб эълон қилинишини кўпчилик овоз билан қўллаб қувватлади.

Овоз беришнинг дастлабки натижаларига қараганда референдумда иштирок этганларнинг 99,8 фоизи Серб Республикаси куни нишонланишини қўллаган. Референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга аҳолининг 56 фоизи иштирок этган.

1992 йилнинг 9 январида “Босния ва Герцеговинадаги серб халқи Республикасини эълон қилиш декларацияси" қабул қилинган эди. Босния мусулмонлари ва хорватлар мазкур декларацияни аксилконститцуциявий ва камситувчи қарор сифатида қабул қиладилар.

Босния ва Герцеговина Конституциявий суди мазкур масала бўйича референдум ўтказишни тақиқлаган, бироқ Серб Республикаси ҳукумати бу қарорга бўйсунмади.

Собиқ Югославияда 1992 йилда бошланиб 1995 йилда якунланган миллатлараро урушдан сўнг миттигина Серб Республикаси Босния ва Герцоговина таркибига қўшилган эди. Серб Республикасида ўтказилган референдум миллатлараро кескинликни ва айирмачилик кайфиятларини кучайтиради, деган ҳавотирлар билдирилмоқда.

XS
SM
MD
LG