Линклар

logo-print

Саратовда 28 ёшли ўзбекистонлик икки одамни ўлдирганликда айбланмоқда


Россиянинг Саратов вилоят полицияси Ўзбекистоннинг 28 ёшли ватандоши Уйғун Боброевга нисбатан айблов хулосасини тасдиқлади, деб хабар берди SaratovDaily нашри.

Аввал ҳам судлангани айтилаётган Ўзбекистон ватандоши икки одамни, жумладан, балоғатга етмаган болани ўлдирганликда, беш одамни ўлдиришга ҳаракат қилганликда ва ўт қўйганликда айбланмоқда.

Тергов хулосасига кўра Уйғун Боброев 2015 йилнинг 24 декабрида Маркс туманидаги Орлов қишлоғида 20 ёшли таниши Галина билан жанжаллашиб қолган ва унинг уйига ўт қўйган. Шундан сўнг у Галинанинг буваси яшовчи қўшни уйга ҳам ўт қўйган.

Ёнғин натижасида 2012 йилда туғилган қизалоқ ва 33 ёшли эркак ҳалок бўлган. Қолган уч одам ўт ўчирувчилар томонидан қутқариб қолинган.

Хабарда айтилишича, айбланувчи ўзига билдирилган айбларни қисман тан олган. У 8 йилдан 20 йилгача ёки бир умрга қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Айни пайтда жиноят иши кўриб чиқиш учун судга жўнатилган.

XS
SM
MD
LG