Линклар

Вазирлар Маҳкамаси 22 сентябрда қабул қилган қарорга биноан мамлакатнинг учта ҳудудида ғўзапоядан пайраҳа тахта ишлаб чиқарувчи замонавий учта завод ишга тушади.

Маълум бўлишича, пайраҳа тахта заводлари ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг июнь ойидаги Ўзбекистонга расмий ташрифи вақтида имзоланган шартномалар доирасида қурилмоқда.

Ғўзапоядан пайраҳа тахта ишлаб чиқарувчи заводлар Жиззах вилоятида (йилига 10 минг куб метр), Сурхондарё вилоятида (10 минг) ва Тошкент вилоятида (30 минг) қурилади.

2017 йил сўнгига қадар ишга туширилиши лозим бўлган учала заводнинг умумий қиймати тақрибан 7,3 млн доллар ҳажмида. Заводлар компаниялар маблағлари, миллий ва хорижий банклар кредитлари ҳамда тўғридан-тўғри чет эл компанияси (Seowon Kiup) инвестицияси ҳисобидан молиялаштирилади.

XS
SM
MD
LG