Линклар

Сергей Лавров Ғарбни Суриядаги мажбуриятларини бажара олмаётганликда айблади


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров

Россия ташқи ишлар вазирига кўра, ғарб давлатлари Суриядаги фуқаролар урушини бартараф қилиш юзасидан ўз зиммасига олган мажбуриятларни “бажара олмаяпти”.

Сергей Лавровнинг бу баёноти Россиянинг НТВ телеканалига 26 сентябрда берган интервьюси давомида янгради. Лавров БМТ Хавфсизлик кенгашининг 25 сентябрда чақирилишини “кераксиз чалғиш”, деб атади. Унинг фикрича, АҚШ Сурияни қўллаб-қувватлаш халқаро гуруҳининг холис раисдоши бўлолмай қолган.

Кейинги кунларда Сурия президенти Башар Асадга содиқ қуролли кучлар Россия кўмагида Ҳалабдаги исёнчиларга қарши ҳарбий амалиётлар бошлади ва натижада тинч аҳоли орасида кўплаб талафотлар борлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлди.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг 25 сентябрда ўтказилган шошилинч йиғилишида АҚШнинг БМТдаги вакили Саманта Пауэр “Россия аксилтеррорни эмас, балки ваҳшийликни қўллаб-қувватлаяпти”, деди.

XS
SM
MD
LG