Линклар

Россия MH17 рейси қулаши ҳақида янги маълумотларни тақдим этди


2014 йили Украина шарқида уриб туширилган учоқнинг тикланган каркаси.

2014 йили Украина шарқида уриб туширилган учоқнинг тикланган каркаси.

Россиялик ҳарбийлар 2014 йили Украина осмонида уриб туширилган Малайзия учоғига ракета айирмачилар назорати остидаги ҳудуддан отилмаганини иддао қилиб, радиолокация станцияси маълумотларини тақдим қилди.

Россия Мудофаа вазирлигининг бу борадаги матбуот анжумани 26 сентябрь куни, яъни ҳолландиялик терговчиларнинг MH17 қатнови қулашига оид ҳисоботи эълон қилинишидан икки кун муқаддам ўтказилди.

Украина шарқидаги Донбассда жанглар қизиган пайтда содир бўлган бу ҳодиса оқибатида учоқ бортидаги 298 кишининг ҳаммаси ҳалок бўлган.

Россия учоқ айирмачилар томонидан уриб туширилганига оид айбловларни бир неча марта рад қилган.

Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари янги маълумотлар ҳолландиялик терговчиларга тақдим этилишини билдирганлар. Россия расмийлари бу маълумотни нима учун бугунга келиб ошкор қилаётгани маълум эмас.

Британиянинг Bellingcat кўнгиллилар гуруҳи Россия кеча тақдим этган маълумотлар аввалроқ Москва томонидан эълон қилинган маълумотларга зид келишини баён қилди. Бу маълумотларда Malaysian Airlines қулаган пайтда унинг яқинида Су-25 қирувчи самолёти бўлгани айтилганди.

XS
SM
MD
LG