Линклар

Туркия жанубий-шарқида ҳарбий автобус портлатилди


Туркия жанубий-шарқида ҳарбий автобус портлаши оқибатида хавфсизлик хизматининг 10 ходими нобуд бўлди, яна 8 нафари яраланди.

Портлаш Дерик ва Қизилтепа шаҳарлари орасида - асосан курдлар истиқомат қилувчи минтақада содир бўлди. Ҳодиса учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким зиммасига олгани йўқ, бироқ расмийлар бунда аввал шу каби ҳужумларни амалга оширган Курдистон ишчи партиясини айбламоқда.

Ўтган йили сулҳ музокаралари барбод бўлганидан кейин курд жангарилари ва турк ҳарбийлари ўртасида тўқнашувлар қайта бошланган. Ўшандан буён Туркия хавфсизлик хизматининг 600 дан зиёд ходими ва минглаб курд ҳалок бўлди. Курдларнинг мустақиллик талаби билан 1984 йилда бошланган тўқнашувларда 40 мингдан зиёд одам нобуд бўлган.

XS
SM
MD
LG