Линклар

Хитой Тожикистонга Афғонистон билан чегарада назорат масканлари қуриб бермоқчи


Тожик-афғон чегарасидаги кўприк (иллюстратив сурат).

Тожик-афғон чегарасидаги кўприк (иллюстратив сурат).

Душанбе баёнотига кўра, Хитой тожик-афғон чегарасида қатор чегара масканларини молиялаштирмоқчи ва қуриб бермоқчи. Тожикистон ҳукумати томонидан 26 сентябрь куни эълон қилинган ҳужжатда бу мамлакат миллий хавфсизлигининг мустаҳкамланишига кўмаклашиши қайд этилган. Ҳужжатда ҳукумат Давлат миллий хавфсизлик қўмитасига Хитой билан 11 та объект ҳамда тожик чегарачилари учун ҳарбий ўқув маркази қуриш ҳақида битим тузишни топширгани ҳам маълум қилинади.

Душанбе Афғонистон билан 1345 километрга узанган чегарадаги вазиятдан жуда ташвишда. Бу ерда тожик чегарачиларининг афғонистонлик контрабандачилар билан тўқнашуви мунтазам равишда содир бўлиб туради. Сўнгги пайтларда тожик-афғон чегарасида “Толибон” жангарилари ҳам фаоллашиб қолган.

Статистик маълумотларга кўра, Хитой ҳар йили Тожикистонда тақрибан 2,5 миллиард долларлик мол сотади. Хитой томонидан қуриладиган чегара масканларининг биринчиси шу йилнинг ўзида ишга тушиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG