Линклар

logo-print

Боксчи Руфат Рисқиев оёғидан ажралди


Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Руфат Рисқиевнинг оёғи кесиб ташланди. Фарғона.Ру ахборот агентлигининг хабар қилишича, ўзбекистонлик боксчининг оёғи қорасон туфайли ампутация қилинган.

Рисқиевнинг яқинлари икки ҳафтача аввал унинг оёғида чидаб бўлмас оғриқ тургани, ҳаёти хавф остида бўлгани учун у 17 сентябрь куни жарроҳлик амалиёти кечирганини билдирганлар.

Бу амалиёт муваффақиятли ўтказилгани, ҳозир собиқ боксчининг аҳволи барқарор экани айтилмоқда.

2 октябрь куни Руфат Рисқиев 67 ёшга тўлади. Бунгача у касалхонадан чиқадими-йўқми – ҳозирча номаълум.

Рисқиев 1974 йилда жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган. Ўз фаолияти давомида у 189 марта жанг ўтказган ва улардан 174 тасида ғалаба қозонган.

XS
SM
MD
LG