Линклар

Ўзбекистонда депутатлар ўз текширувини ўтказа оладиган бўлди


Ўзбекистон пойтахтидаги Сенат биноси.

Ўзбекистон пойтахтидаги Сенат биноси.

Ўзбекистонда парламент депутатлари ўз текширувини ўтказиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Бу ҳақдаги қонун 23 сентябрь куни муваққат президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.

Ҳужжатда қайд этилишича, парламент текшируви жамият ва давлатнинг муҳим манфаатларига тажовуз қиладиган, хавфсизлик, мамлакатнинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган конкрет факт ёки ҳодисани ўрганиш мақсадида Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори билан ўтказилади.

Парламент текширувини ўтказиш учун Қонун чиқариш палатаси ва Сенат ҳар иккала палата депутатларидан иборат комиссия тузади. Текширув ўтказиш чоғида комиссия бу ишга давлат ҳокимияти идораларида ишлайдиган кишиларни, мутахассисларни, экспертлар ва олимларни жалб қилиши, давлат идоралари ва бошқа ташкилотлардан ҳамда ватандошлардан керакли маълумотларни талаб қилиши, изоҳ бериш учун комиссия мажлисига, давлат мулозимлари, бошқа ташкилот ходимлари ва ватандошларни таклиф қилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Комиссия Олий Мажлис палаталари томонидан белгиланган муддатда бажарилган иш бўйича ҳисобот беради.

Мазкур қонун жорий йилнинг 24 сентябридан кучга кирган.

XS
SM
MD
LG