Линклар

Исландия Россия бомбардимончиларининг йўловчи учқичларга яқин учаëтганига норозилик билдирди


Исландия Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, 22 сентябрь куни учта Туполев бомбардимончи учоғи Рейкьявик -Стокгольм йўналишида учаëтган йўловчи учқичдан 1800-2700 метр пастроқда учиб ўтган. Ҳарбий учоқларнинг транспондерлари ўчиқ бўлгани учун уларни ҳарбий бўлмаган радарда кўришнинг иложи бўлмаган.

Йўловчи самолёт капитани учоқларни кабинасидан туриб кўриб қолган.

Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги “белгили бўлмаган рус ҳарбий учоқлари йўловчи учоқларга соладиган таҳдид туфайли қайта-қайта эътироз билдирганини”, бу сафар ҳам айнан шуднай қилишини билдирди.

Россиянинг ҳарбий ва ҳарбий бўлмаган учоқлари билан бундай ҳолат мазкур йилда Болтиқ мамлакатларида ҳам кузатилди.

Рейкьявикдаги Россия дипломати Алексей Шадский учоқлар халқаро қонунларга риоя қилганини таъкидлади.

Шадский Исландия расмийлари АҚШ 2006 йил ёпган Кеблавик ҳаво базасини очиш мақсадида Россия ҳақидаги қўрқувларни кучайтиришга урнаётганини таъкидлади.

2-жаҳон уруши ва Совуқ уруш даврида Кеблавик АҚШнинг муҳим базаларидан бири бўлган. Вақт ўтиши билан база ўз аҳамиятини йўқотган.

XS
SM
MD
LG