Линклар

“Ижтимоий фикр”: Оила – ўзбекистонликлар учун асосий ҳаëтий қадрият


Ўзбекистондаги етакчи ижтимоий сўров гуруҳи ҳисобланган “Ижтимоий фикр”маркази “Оила ва ахлоқ” мавзусида ўтказган сўровда қатнашганларнинг 94¸5 фоизи оилани қўллаб-қувватлаш борасида давлат чораларини юқори баҳолаган.

Сўралганлар Ўзбекистонда оила ахлоқини шакллантиришдаги асосий омиллар сифатида оиланинг ўзи (86,7%), маҳалла (52,1%), ўқув масканлари (48,2%), ижтимоий муҳит (33,9%) ва телевидениени (29,4%) белгилашган.

Мазкур сўровдан аëн бўлишича¸ Ўзбекистонда уч ва тўрт болалик оилалар кўпчиликни ташкил этади ва респондентларнинг 96 фоизи¸ айниқса¸ қишлоқ аҳолиси¸ ўз оиласини мустаҳкам ва бахтиëр деб ҳисоблайди.

Сўралганларнинг мутлақ кўпчилиги расмий қайдсиз яшовчи фуқаровий никоҳларни ўзбек халқи анъана ва ахлоқига мос келмайдиган ҳодиса деб билади ва бундай муносабатларнинг оила таназзули¸ болалар билим-тарбияси¸ шунингдек руҳиятига салбий таъсир қилишига ишонади.

Шунингдек¸ сўралганларнинг 96,7 фоизи ажралишларга ҳам салбий муносабат билдирган.

“Ижтимоий фикр” маркази ушбу сўров натижаларидан келиб чиқиб¸ оила ўзбекистонликлар учун асосий ҳаëтий қадриятдир¸ деган хулосага келган.

XS
SM
MD
LG