Линклар

Ҳарбий хизмат шартномаси аскарлар учун ҳам 5 йил қилиб белгиланди


Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси учинчи қисмига киритилган тузатиш 24 сентябрдан кучга кирди.

Муваққат президент Шавкат Мирзиëев имзолаган янги таҳрирдаги қонунга кўра¸ “ҳақиқий ҳарбий хизматга контракт бўйича кираётган шахслар билан дастлабки контракт беш йилга тузилади; контракт бўйича ҳарбий хизматчилар (резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар) билан янги контракт беш йилга ёки агар ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегарасига етишига беш йилдан кам қолган бўлса, камроқ муддатга тузилади”.

Эски таҳрирдаги қонунга кўра¸ ҳарбий хизматни ўташ борасидаги дастлабки шартнома муддати оддий аскар ва сержантлар учун 3 йил, офицерлар учун эса 5 йилга тузилар эди.

XS
SM
MD
LG