Линклар

Резюме

Муваққат президент Шавкат Мирзиёев 16 сентябрдан бошлаб мамлакат бўйлаб сафарларини амалга оширмоқда. Мирзиёев ташрифига ҳозирлик эса бир неча кун аввал бошланаяпти. Ушбу жонли блог орқали Мирзиёев ташрифлари ва шу муносабат билан бўлаётган тайёргарликларни биргаликда кузатамиз. Билганларингиз, кўрганларингиз ва эшитганларингизни Telegram, WhatsApp орқали +420 724 971 539; +420 724 740 755 рақамларига йўлланг!

19:45 27.9.2016

27 сентябрь: Хоразмликлар ҳам Мирзиёевни кутаяпти

Хоразмнинг Қўшкўпир туманида яшовчи Озодлик муштарийсининг ёзишича, туманда Мирзиёев ташрифига тайёргарлик ишлари авжида:

"Xorazim viloyati Qushkupir tumaniga prezident kelishi kutilyotgan bir paytda. Prizedent suhbat utkazadigan shipon yonlaridagi paxtalarni yuq joyiga paxta utkazilyapti yon atrofi poryadka bulyapti xozir bu joyga ves viloyatdan odamlar kelishgan ish qizgin bulyapti", дея ёзган қўшкўпирлик муштарий ўз хабарига бир неча сурат ҳам илова қилган.

Озодлик қўшкўпирлик муштарий тилга олган ушбу ҳолатни ўрганишга ҳаракат қилаяпти. Ҳозирча Озодликда буни тасдиқлаш имкони бўлмади.

19:40 27.9.2016

27 сентябрь: Қорақалпоғистонда Мирзиёевни кутишга тайёргарлик бошланди

Telegram орқали Озодликка хабар йўллаган муштарий Хўжайлидаги коллеж талабалари Мирзиёев ташрифи муносабати билан пахтадан чақиртирилиб, кўчани тозалаш ишларига жалб қилингани ҳақида ёзди:

"В Ходжейлинском районе Республики Каракалпакстан учащихся коледжей вчера вечером вернули с полей домой. Едет Мирзиеев!!!! Сегодня их согнали на уборку улиц.
Люди говорят что мирзиеев приедет в среду", дея ёзди хўжайлилик муштарий. (Унинг ёзганлари таҳрирсиз берилаяпти)

19:34 27.9.2016

25 сентябрь: Мирзиеёв сирғалиликлар билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Сирғали тумани, Спутник даҳасида жойлашган барак уйлар ўрнига кўп қаватли турар-жой бинолари қуришга ваъда берди.

Сирғали ҳокимияти мулозимининг Озодликка маълум қилишича, Спутник-2 даҳасига борган Шавкат Мирзиёев дастлаб айни даҳанинг 25- уй, 1- хонадони эгаси билан суҳбатлашган.

“25- дом, 1- хонадонга ўзлари кирдилар. Бу уйлар зизиладан кейин қурилган 2 этажли, “деревяшка” уйлар. У ерда яшайдиган оиланинг шарт-шароитлари билан қизиқдилар. Агар тўғри келса, янги квартира олишингиз учун арзонлаштирилган ипотека билан ёрдам қиламан, дедилар. Бундан яхшироқ уй қуриб беришга ваъда қилдилар,” деди Сирғали ҳокимияти мулозими.

Мазкур учрашувдан чиққач, Шавкат Мирзиёев Спутник-2 даҳасида яшайдиганлардан бирининг айтишича, айни даҳада истиқомат қилувчилар билан “қисқа” суҳбатлашган.

“Оёқда туриб маҳалладаги одамлар билан қисқа гаплашди. Ҳаш-паш дегунча гаплашмоқчи бўлганлар кўпайиб кетиб, Мирзиёевни ўраб олишди. Мирзиёев бараклар ўрнига янги домлар қуриб берилишини айтди,” деди Озодлик суҳбатлашганлардан бири.

Сўнгра Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари, мутахассислар ва фаоллар билан йиғилиш ўтказган Шавкат Мирзиёев 2017-2022 йилларда пойтахт учун муҳим бўлган йирик лойиҳаларни амалга ошириш заруратига тўхталган.

Ушбу режага мувофиқ, келгуси йилдан бошлаб беш йил ичида Сирғали туманида 500 та кўп квартирали турар-жой қурилиши лозим.

Айни режа амалга ошса, туманда 30 минг аҳолини янги квартиралар билан таъминлаш мумкин.

19:28 27.9.2016

Қолганини юкланг

XS
SM
MD
LG