Линклар

Тижорий банклар хориждан келган пул жўнатмаларини текширишни кучайтирди


Озодлик ихтиëрига келиб тушган расмий мактуб нусхасидан аëн бўлишича¸ 13 сентябрдан бошлаб Ўзбекистондаги тижорий банклар пул ўтказиш тизимлари орқали юборилган жўнатмаларни ҳам қабул қилувчи¸ ҳам жўнатувчи шахсига оид маълумотлар аниқ бўлган ҳоллардагина берадиган бўлди.

Расмий мактуб нусхаси.

Расмий мактуб нусхаси.

“Ўзсаноатқурилишбанк” тижорий банки бошқаруви раиси ўринбосари Якубов Ш.И. имзоси билан мазкур банк филиаллари раҳбарларига юборилган мактубда¸ бундай талабнинг Ўзбекистон прокуратураси ва Марказий банки қарорлари асосида қабул қилингани айтилади.

13 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон банклари хориждан юборилган пул жўнатмаларини фақат ҳам юборувчи¸ ҳам қабул қилиб олувчи шахснинг исми-шарифи¸ туғилган санаси¸ паспорт серияси¸ унинг қачон¸ ким томонидан¸ қайси муддатга берилганига оид аниқ маълумотлар бўлган тақдирдагина беради.

“Ўзсаноатқурилишбанк” раис ўринбосари буйруғидан аëн бўлишича¸ хориждан келаëтган пулларни бериш жараëнининг кескинлаштирилиши “жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш” доирасида амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонга юборилаëтган пул жўнатмаларининг асосий қисми Россиядаги меҳнат муҳожирлари ҳиссасига тўғри келади.

Россия Марказий банкига кўра, 2015 йили ўзбекистонлик жисмоний шахслар Ўзбекистонга $3,06 миллиард доллар жўнатган.

XS
SM
MD
LG