Линклар

logo-print

Қирғизистонда 1916 йил воқеалари тўғрисидаги фильмни намойиш этишга рухсат берилди


1916 йил воқеаларига бағишланган "Уркун" фильмидан кадр.

1916 йил воқеаларига бағишланган "Уркун" фильмидан кадр.

Қирғизистонда 1916 йилда Россия томонидан Марказий Осиё халқларининг қирғин қилинганига юз йил тўлиши муносабати билан суратга олинган бадиий фильмни намойиш этишга рухсат берилди.

Фильм бундан бир неча ҳафта аввал кинотеатрларга чиқарилиши лозим эди. Бироқ Қирғизистон расмийлари Москвани хафа қилиб қўймаслик мақсадида бунга рухсат бермай келган. Сўнгги хабарларга қараганда, фильм 28 сентбярь куни Киночилар уйида намойиш этилади. Шундан сўнг у мамлакатнинг қолган кинотеатрларида прокат қилинади.

1916 йилда Марказий Осиё халқлари подшо Николай Иккинчининг Сибирда ўрмон кесиш ва Биринчи жаҳон уруши жангоҳларида окоп қазиш мақсадида рус бўлмаган маҳаллий аҳоли вакилларидан мардикор олиш сиёсатига қарши қўзғолон кўтарган эди. Бир неча ой давом этган қўзғолонларни бостириш чоғида минтақада 500 минг одам, жумладан, 150 минг қирғиз қириб ташлангани айтиб келинади.

Қирғизистонда тузилган жамоатчилик комиссияси бундан 100 йил аввал содир этилган воқеа геноцид бўлган, деган хулосага келган. Бироқ Россия думасининг ўша пайтдаги раиси Сергей Наришкин бу воқелар геноцид бўлган деган хулосага келинганидан норозилик билдирган эди.

XS
SM
MD
LG