Линклар

logo-print

Россияда нон ёпса бўладиган ун ишлаб чиқариш учун керакли буғдой етишмовчилиги пайдо бўлди


Россияда нон учун ишлатиладиган ун ишлаб чиқаришга мўлжалланган буғдой етишмовчилиги кузатилмоқда.

Интерфакс агентлигининг Россия ун саноати иттифоқига таяниб хабар беришича, бугунги кунда 12 миллион тонна буғдой етишмаяпти.

Ишлаб чиқарувчилар бу буғдой ўрнини паст навдаги сифатсиз буғдой билан тўлдиришга мажбур эканликларини билдирмоқда.

Россия ун саноати иттифоқи раиси Аркадий Гуревич сешанба куни Москвада ўтган ишлаб чиқарувчилар қурилтойида ун ишлаб чиқаришга мўлжалланган буғдой етиштириш йилдан йилга камайиб кетаётганини таъкидлади.

Унга кўра, нон ёпиш учун мўлжалланган ун ишлаб чиқаришга зарур бўлган буғдой миқдори 2012 йилдан 2015 йилгача 33 фоизга камайган. 2016 йилда эса нон ёпиладиган ун ишлаб чиқариладиган буғдой ҳосили барча буғдой ҳосилининг 20 фоизинигина ташкил қилди.

XS
SM
MD
LG