Линклар

ОТБ Ўзбекистонга уйлар қуриш учун 400 миллион доллар қарз беради


Ўзбекистон қишлоқларидан бирига қурилган намунавий уйлар.

Ўзбекистон қишлоқларидан бирига қурилган намунавий уйлар.

Ўзбекистон ҳукумати Осиё тараққиёт банкига комплексли ривожлантириш дастури доирасида қишлоқларда уйлар қуриш лойиҳасига 400 миллион доллар маблағ ажартиш илтимоси билан мурожаат қилди.

Бу ҳақда Осиё тараққиёт банкига таянган ҳолда “Новости” агентлиги хабар берди. Хабарда айтилишича, Ўзбекистонга 400 миллион доллар маблағ октябрь ойида берилиши мумкин.

Осиё тараққиёт банкининг маълум қилишича, Ўзбекистон қишлоқларида уй-жой етишмаслиги катта муаммо ҳисобланади. “Қишлоқларда уйга мухтож одамлар сони ўз уйига эга бўлган одамлар сонидан тўрт маротаба кўпдир”, дейилади банк маълумотномасида.

Осиё тараққиёт банкига кўра, уйга муҳтожлар сонининг кўпайиши сўнгги икки йилда Россиядан ўзбек меҳнат муҳожирларининг оммавий тарзда ватанларига қайтгани билан боғлиқ.

Ҳисоб-китобларга қараганда, айни пайтда Россияда Ўзбекистоннинг 3-4 миллион атрофидаги ватандоши меҳнат қилади.

Осиё тараққиёт банки 2016 йилда Ўзбекистон ҳукумати 993 минг янги ишчи ўрни яратишни режалаштиргани ва бу иш ўринларининг 148 мингги Россиядан қайтган ўзбекистонликларга мўлжалланганини билдирди.

XS
SM
MD
LG