Линклар

logo-print

Ўзбекистон Интернетга уланиш имконияти бўйича дунёда 108 -ўриннни эгаллади


Халқаро электрон алоқа иттифоқининг 2016 йил учун эълон қиилнган янги ҳисоботида Ўзбекистон Интернет ҳозирлиги бўйича дунёдаги 108-ўринда экани қайд этилди.

Ҳисоботда таъкидланишича, Ўзбекистонда ҳар юз кишига 3,57та кенг полосали боғланиш тўғри келади.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида Интернетга уланиш имконияти бўйича Қозоғистон биринчи ўринни эгаллади. Бу мамлакат 72-ўринда қайд этилган. Иккинчи ўринда ҳисоботда 107-поғонани эгаллаган Қирғизистон бормоқда.

Ўзбекистон ривожланаётган мамлакатлар орасида интернетга уланган уй хўжаликлари сони бўйича рейтингдаги 37-ўринни, Қозоғиғистон 9-ўринни, Қирғизистон 91-ўринни эгаллади.

XS
SM
MD
LG