Линклар

logo-print

Ўзбекистонда 3 ёшгача фарзанди бўлган аёл ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилмайди


Ўзбекистонда бундан буён 3 ёшгача фарзанди бўлган аёлларни ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш тақиқланади. Бу меъёр жорий йилнинг 23 июнидан кучга кирган 411- қонунда белгилаб қўйилгани тўғрисида norma.uz сайти хабар қилди.

Сайтнинг шарҳлашича, илгари бундай имтиёз фақатгина фарзанди 3 ёшга тўлгунига қадар унинг тарбияси билан шуғулланиш учун таътил олган аёлларгагина татбиқ этилганди.

Бироқ бунинг учун аёл иш жойига эга бўлиши ва жазо белгилангунга қадар фарзанд боқиш учун таътилга чиққан бўлиши лозим эди. Бунда амалда фарзандини 3 ёшга етгунига қадар тарбиялаётган оналарга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қўлланилмасди.

Ҳозирда оналик факти ва фарзандининг 3 ёшга тўлмаганлигининг ўзиёқ ахлоқ тузатиш ишларини қўллашдан озод қилади. Бундан ташқари, қонунчиликка кўра, 3 ёшгача фарзанди бўлган оналарга нисбатан жамоат хавфсизлигига катта хавф туғдирмайдиган, эҳтиётсизлик оқибатида ҳамда қасддан қилинган оғир бўлмаган жиноятлари учун ҳам озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.

Шу тарзда, аксарият ҳолларда бундай аёлларга нисбатан жазолашнинг енгил тури, масалан, жарима қўлланилиши мумкин.

Айтилишича, 3 ёшгача фарзанди бўлган аёллардан ташқари пенсия ёшидагилар, меҳнатга лаёқатсизлар, ҳарбийлар, ҳомиладор аёллар ва фарзанд тарбияси билан шуғулланиш учун таътил олган аёлларни ҳам ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш тақиқланди.



XS
SM
MD
LG