Линклар

logo-print

Вазирлар Маҳкамасининг 10 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасалари структурасини оптималлаштириш ва тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрида 4 та тиббиёт муассасаси қайта ташкил қилинади, шу жумладан Республика миқёсидаги бир марказ ёпилади.

Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий нашрларга кўра, Республика йирингли жарроҳлик ва қандли диабетнинг йирингли асоратлари маркази тугатилиб, у Тошкент тиббиёт академиясининг 2- клиникаси билан бирлаштирилади.

Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги Талабалар поликлиникаси Талабалар шаҳарчасидаги Марказий кўп профилли поликлиникага айлантирилади ва бу муассаса талабалардан ташқари шу ҳудуд аҳолисига ҳам хизмат кўрсатади.

Шунингдек, Тошкент шаҳар 2- клиник касалхонаси ва Тошкент шаҳар 2- силга қарши касалхонаси тугатилади. Бу касалхоналар жиҳозлари шаҳардаги бошқа касалхоналарга ўтказиб берилади, дейилган хабарларда.

XS
SM
MD
LG