Линклар

Уч ўзбек маҳбус Душанбедан уларни Тошкентга бермасликларини сўрамоқда


Тожикистон. Душанбедаги марказий қамоқхона.

Тожикистон. Душанбедаги марказий қамоқхона.

Тожикистоннинг 25-йиллиги муносабати билан эълон қилинган сўнгги амнистияга биноан, хорижий фуқаролар озод этилишлари лозим. Амнистия мувофиқ Тожикистонда жазо муддатини ўтаган уч ўзбекистонлик ҳам яқин орада озод қилиниши керак, бироқ улар Тожикистон ҳукуматидан Ватанга қайтариб юбормасликларини сўрашмоқда.

Икки маҳбус гапларига кўра, саккиз йил олдин улар давлат чегерасини ноқонуний йўл билан кесиб ўтганликлари учун панжара ортига тиқиб қўйилган эдилар, жазо муддатининг тугагани боис улар Ўзбекистонга қайтариб берилса, улар қийноққа солиниши ва қайтадан жазоланиши мумкин.

Шерзод Қурбонов ва Нормахмад Ажабов, Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятидан. Душанбедаги №3/4 сонли аҳлоқ тузатиш колониясида жазони ўтаётган бу икки маҳбус ўз илтимосномаларини БМТ нинг Душанбедаги офисига ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларга жўнатган.

Шерзод Қурбоновга кўра, уларнинг қамоқ муддатлари уч кун аввал тугаган, бироқ уларнинг ҳужжатлари Ўзбекистонга жўнатиш учун тайёр бўлмагунча улар колонияда қолаверадилар. Унинг маълум қилишича, 2009 йилда у хотини ва болалари билан , шунингдек Нормахмад ҳам Ислом зиёратгоҳларига яёв ҳолда ҳаж қилишмоқчи бўлишган, бироқ тожик-афғон чегарасини кесиб ўтаётган вақтда Тоғли Бадахшон автоном вилоятида ушлаб олинган ва кейинчалик судланган эди.

«Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўшанда менинг хотиним ва иккита боламни Ўзбекистонга жўнатиб юборишган эди», - дейди Шерзод.

Адлия вазирлигининг жиноий жазони ўташ Бош Бошқармасининг ходими шуни таъкидладики, бу икки маҳбус Тожикистон ва Ўзбекистонда ман этилган Ўзбекистон Ислом ҳаракатига аъзо бўлганликлари айблови бўйича ушланган эдилар ва шунинг учун Ватанга қайтишга қўрқмоқдалар.

XS
SM
MD
LG