Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:07

Сурхондарëда бир кунда беш туман ҳокими ишдан олинди


Сурхондарë вилоятининг собиқ ҳокими Эшдавлат Жўраев.
Сурхондарë вилоятининг собиқ ҳокими Эшдавлат Жўраев.

24 сентябрь куни Сурхондарë вилоятига борган Ўзбекистон президентининг ташкилий масалалар ва кадрлар бўйича Давлат маслаҳатчиси Даврон Назармуҳаммедов жанубий вилоятнинг бешта тумани ҳокимини ишдан олди. Ҳозирча бу кадр ўзгаришлари ҳақида расмий хабар эълон қилинмади.

Озодликка Сурхондарë вилояти ҳокимлигига яқин манбанинг маълум қилишича¸ 24 сентябрь куни вилоятга келган Даврон Назармуҳаммедов Бош вазир ва муваққат президент топшириғи билан беш туман ҳокимини вазифасидан бўшатган.

“Қизириқ туманига Бахтиëр Ибодовни қўйди. Музработ туманига Улуғбек Қосимов¸ Олтинсойга Эркин Бойниëзов¸ Сариосиëга Асқарали Жўраев ва Шерободга Абдулҳаким Эшмуродовни ҳоким қилди”¸ дейди вилоят ҳокимлигидаги Озодлик манбаси.

Бир вилоятда бир кунда бешта ҳокимнинг ишдан олингани ҳақида бирор расмий хабар тарқатилмаган бўлса-да¸ ҳокими янгиланган туманлар расмий сайтида янги ҳокимлар номи қўйилганини кўриш мумкин.

Қизириқ туманидаги фермерлардан бирига кўра¸аввалги ҳоким Олим Алимардоновни 24 сентябрь куни “учта қора жипда Тошкентдан келганлар” ишдан олиб¸ ўрнига Бахтиëр Ибодовни мақтовлар билан тайинлаб кетишган.

“Бахтиëр комитетдан чиққан экан¸ яхши¸ ишчан бола дейишди. Бир ўзгариш қилар¸ деб ўтирибмиз. Лекин ҳафсаламиз пир бўлгани¸ ишдан олинганидан икки кун ўтиб¸ вилоят ҳокими ўринбосари селектор мажлисига эски ҳоким Алимардоновни етаклаб келди. “Сизларни ташлаб кетолмадим¸ бундан буëғига ғалла бўйича вилоят ҳокимининг Қизириқдаги куратори бўлиб¸ яна сизлар билан бирга ишлайман”¸ деди Алимардонов. Тарвузимиз қўлтиғимиздан тушди бу гапни эшитиб”¸ дейди қизириқлик фермер.

Қизириқлик бошқа тадбиркор Озодлик билан суҳбатда туманга етти йил ҳокимлик қилиб¸ барча соҳада уни “ортга тортган” Олим Алимардоновнинг ишдан олинганидан хурсанд эканини билдирди.

“Алимардонов ҳоким бўлгандан бери Қизириқ бирор марта на пахта¸ на ғалла планини бажарди. Тўлиғича газлаштирилган Қизириқни шу одам тўлиқ газдан узиб ташлади¸ ҳозир тезак тўплаб¸ қишда тезак ва кўмир билан жон сақлаяпмиз. Йўлларни кенгайтираман¸ деб магистрал газ қувурларини кесиб ташлади – энди на газ бор¸ на йўл кенгайди. Халқ водопровод нималигини эсдан чиқараëзди – зовурдан сув ичаяпмиз. Ҳамма ерни хусусий томорқа қилиб сотиб юборди – болалар ўйнайдиган жой қолмади туманда. Шу одам ҳокимликдан кетганини эшитиб¸ кўпчилик хурсанд. Янги ҳоким халқни ўйлар¸ деб ўтирибмиз”¸ дейди қизириқлик тадбиркор.

Ҳозирча ишдан олинган бошқа тўрт туман ҳокимининг кейинги тақдирига оид тафсилотлар маълум эмас.

Бу маълумотлардан хабардор бўлсангиз¸ Озодликка йўллашни унутманг.

XS
SM
MD
LG