Линклар

logo-print

Москвада 4 яшар қизни ўлдирган ўзбекистонлик энага устидан тергов якунланди


Россия Тергов қўмитаси шу йилнинг февралида Москвада 4 яшар қизнинг шафқатсизларча ўлдирилиши юзасидан очилган жиноят иши бўйича тергов якунланганини маълум қилди.

Тергов қўмитасига кўра, қизни 39 яшар ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқулова ўлдирган ва унга нисбатан мажбурий тиббий чора қўллаш масаласи ўрганилмоқда.

Гулчеҳра Бобоқуловага Ўзбекистонда “оғир шизофрения" ташҳиси қўйилгани ва унинг руҳий носоғлом деб топилгани ўз исботини топгани айтилади Россия Тергов қўмитаси хабарида.

Шу йилнинг мартида Бобоқулова устидан Россия Жиноят Кодексининг 105-моддаси, 2 -қисми (“Вояга етмаган болани ўлдириш”) асосида жиноий иш очилганди.

Самарқандлик Гулчеҳра Бобоқулова 2016 йилнинг 29 февралида Москванинг “Октябрьское поле” метро бекати олдида ёш боланинг танасидан кесиб олинган бошини кўтарган ҳолда ҳибсга олинган эди. Кейинчалик ўлдирилган 4 ёшли қиз - Анастасия Мерешковага Бобоқулованинг ўзи энагалик қилгани аниқланган.

Россия Тергов қўмитаси маълумотига кўра, Гулчеҳра Бобоқулова Мерешковалар оиласида қарийб 3 йил энагалик қилган.

XS
SM
MD
LG