Линклар

Саудия Арабистони ва Россия нефть қазиб олиш кўламини музлатиш бўйича Эрон билан келиша олмаётганига оид янги тафсилотлар пайдо бўлди. Бунинг ортидан нефть нархлари яна тушди.

ОПЕК расмийларининг билдиришича, 27 сентябрь куни Жазоирда бўлиб ўтган ОПЕК давлатлари йиғинида Саудия Арабистони Эрон нефть қазиб олиш кўламини кунига 3,6 миллион баррель кўрсаткичда музлатса, Саудия Арабистони ҳам нефть қазиб олиш кўламини озайтиришни таклиф қилган, аммо Эрон бунга рози бўлмаган.

Эрон нефть қазиб олишни 2012 йилда мамлакатга қарши халқаро санкциялар жорий қилинишидан аввалги кўрсаткичга қайтаришни, яъни куни 4 миллион баррель қазиб олишни исташини билдирган.

Саудия Арабистони ва Эрон ўртасида юзага келган келишмовчиликларга қарамасдан, араблар ва руслар Эрон кейинчалик ишлаб чиқариш кўламини музлатишга рози бўлишига умид боғламоқда.

Саудия Арабистони энергетика вазири Ҳалид ал-Фалиҳ “ОПЕК давлатлари ўртасидаги тафовут озайиб бормоқда. Тўғри йўналишда кетаётган бозор кўрсаткичлари ҳамда ишлаб чиқарувчилар бир фикрга келаётганига таянган ҳолда, келажакка оптимистик назар билан қарайман”, деди.

Россия энергетика вазири Александр Новак ишлаб чиқариш кўламини музлатишга келишиш қийин бўлса-да, бундай қилиш нефть нархларини 3-6 ой ичида барқарорлаштиришини таъкидлади.

Новак санкциялар сабабли оқсаётган Эрон билан бир қаторда исёнчиларга қарши жанг қилаётган Нигерия ҳамда Ливияга ҳам ишлаб чиқариш кўламини ошириш имкони берилиши керкаклигини айтди.

XS
SM
MD
LG