Линклар

Ўзбекистонда алкоголли ичимликларни сотиш тартиби кучайтирилди


Ўзбекистонда ёши 20 га тўлмаган шахсларга алкоголли ичимликлар сотиш тақиқланди. Бу тақиқ Республикаси президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 16 сентябрда имзолаган "Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарор билан жорий этилди.

Қарога биноан алкоголли ичимликларни савдо автоматлари орқали сотиш мумкин эмас. Шунингдек, алкоголли маҳсулотларни тайёрлашда болалар ўйинчоқлари, конфетлар ёки болалар ассортиментига кирувчи бошқа товарларни имитация қилиш мумкин эмас.

Бундан ташқари, савдо муассасаларида алкоголли маҳсулотларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзувлар бўлиши шарт қилиб белгиланган.

XS
SM
MD
LG