Линклар

АҚШ Конгресси Обаманинг Арабистонга оид ветоси бекор қилди


АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ Конгресси президент Обаманинг 2001 йил 11 сентябридаги террор хуружида ҳалок бўлганларнинг яқинларини Саудий Арабистонига қарши даъво аризаси беришдан маҳрум қилишга қаратилган ветосини бекор қилди. Бу қарор Конгресснинг иккала палатаси томонидан ҳам маъқулланди. Бу каби ҳодиса Обама президентлик қилган 8 йилдан буён илк бор кузатилмоқда.

Президент Обама Конгресснинг бу қарорини “хато”, деб атади.

Ветонинг бекор қилиниши америкаликларнинг Саудий Арабистони билан судлашишига имкон берувчи қонун кучга кирганини англатади. Оқ уй вакиллари бу каби даъво аризалари АҚШнинг Яқин Шарқдаги қўшинлари хавфсизлигини таҳдид остига қўйиши мумкинлигидан бир неча бор огоҳлантирганлар. Бундан ташқари, Обама маъмурияти янги қонун АҚШнинг хориждаги ҳарбий кампанияларига қарши чиқаётган бошқа мамлакатлар ватандошларига Вашингтон билан судлашиш имкониятини очиши мумкинлигини қайд этган.

XS
SM
MD
LG