Линклар

logo-print

ОПЕКка аъзо мамлакатлар нефть қазиб олишни чеклаш бўйича дастлабки келишувга эришди


ОПЕКка аъзо мамлакатлар саккиз йил ичида илк марта нефть ишлаб чиқаришни чеклаш бўйича дастлабки келишувга эришдилар. Натижада нефть нархи осмонга сакради.

ОПЕК ҳар бир мамлакат учун ишлаб чиқариш даражасини 30 ноябрь куни Венада ўтажак учрашувда мувофиқлаштириши айтилмоқда. Бирлашма жаҳон бозоридаги вазиятни яхшилаш учун бошқа экспортчи давлатлардан дастак олишни ҳам режаламоқда.

2014 йил ўрталаридан бери нефть хомашёси нархи камида икки баробар тушиб кетган. ОПЕК аъзолари ўзаро муросага келгани ҳақидаги хабар бозорда тез орада акс этди – нархлар беш фоиздан кўпроққа кўтарилди. Аввалроқ Жазоир энергетика вазири нефтни қайта ишлаш муаммоси билан яқиндан шуғулланиш зарурлиги ва бозорни барқарорлаштириш учун сармоя ётқизиш зарурлигини билдирганди.

Таркибига 14 мамлакат кирадиган ОПЕК ташкилоти бугунги кунда нефть экспортининг 40 фоизини назорат қилади. Асосий ишлаб чиқарувчилар, шу жумладан Россия ҳам бу блокка кирмайди. АҚШда ёнувчи сланецлардан нефть ишлаб чиқариш технологиясининг топилгани жаҳон бозорида нефть нархининг тушиши сабаблардан бири экани айтилади.

XS
SM
MD
LG