Линклар

АҚШ Сурияда Россия билан ҳамкорликни тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда


АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ч) ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров (ў).

АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ч) ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров (ў).

АҚШ Давлат котиби Жон Керри, агар Москва ва президент Башар Асад режими Ҳалабдаги ҳарбий амалиётни бас қилмаса, Сурияда Россия билан ҳамкорликни тўхтатиш билан таҳдид қилди. АҚШ Давлат департаментидан билдиришларича, Керри бу борадаги ультиматумни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан 28 сентябрь куни ўтказилган телефон суҳбати чоғида қўйган.

Давлат департаменти матбуот котиби Жон Кирби “агар Россия Ҳалабга ҳужумларни тўхтатиш бўйича ошиғич қадамларни қўймаса, Вашингтон Россия билан АҚШнинг Сурия бўйича икки томонлама ҳамкорлигини тўхтатишга ҳозирланаётгани”ни маълум қилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий баёнотида Керри билан суҳбат чоғида Лавров АҚШни Суриядаги мухолифатчи ва террорчи гуруҳларни бир-биридан ажратиш бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятни бажаришга чақиргани айтилади.

XS
SM
MD
LG