Линклар

logo-print

Москва МН17 рейси қулаши бўйича текширув натижаларидан ҳафсаласи пир бўлганини билдирди


Халқаро текширув гуруҳи аъзолари 2014 йили Украина шарқида Malaysia Airlines учоғи уриб туширилишига оид текшируви натижаларини тақдим қилмоқдалар, Ҳолландия, 2016 йил 28 сентябри.

Халқаро текширув гуруҳи аъзолари 2014 йили Украина шарқида Malaysia Airlines учоғи уриб туширилишига оид текшируви натижаларини тақдим қилмоқдалар, Ҳолландия, 2016 йил 28 сентябри.

Россия расмийлари МН17 рейси қулашига оид халқаро текширувнинг оралиқ натижаларини танқид қилиб чиқди. Кеча эълон қилинган натижаларда Malaysian Airlines авиаширкати учоғи Россиядан етказилган ва Украина шарқидаги айирмачилар назорати остидаги ҳудуддан отилган “Бук” ракетаси билан уриб туширилгани қайд этилганди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захаровага кўра, халқаро комиссия хулосалари “текширув нохолис ўтказилгани”ни намойиш қилади. Унинг тахминича, бунда Украинанинг далилларни сохталаштиришга имкон берилган. “Бук” ракетасини ишлаб чиқарувчи “Алмаз-Антей” концерни вакиллари халқаро экспертлар ўзлари тақдим этган маълумотларни эътиборга олмаганини урғуладилар.

Амстердамдан Куала-Лумпурга учаётган Боинг самолёти 2014 йил 17 июлида уриб туширилганди. Ўшанда учоқ бортидаги 298 нафар одамнинг ҳаммаси ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG