Линклар

Касаба уюшмалари федерацияси теримда иштирок этиш ихтиёрий эканини урғуламоқда


Ўзбекистон ватандошлари пахта теримидан исталган пайтда ва ҳеч қанақа қўшимча шартсиз бош тортиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси аҳолининг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқлари ҳақида хабардорлигини ошириш бўйича олиб бораётган ахборот кампанияси доирасида эслатган.

Федерация ўзбекистонликлар пахта теримига оид исталган масалада ишонч телефони (+998 71 200 06 01 ва 1092 қисқа рақами) орқали мурожаат қилиши мумкинлигини билдирган.

Ўзбекистон қонунчилиги мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатидан фойдаланишни тақиқлайди. Касаба уюшмалари қошидаги Болалар меҳнати бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш олиб бораётган ахборот кампанияси доирасида мамлакатнинг турли ҳудудларида мажбурий ва болалар меҳнатига йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида баннерлар ва постерлар илингани, флаерлар тарқатилаётгани айтилган.

Айни пайтда Озодликка Ўзбекистоннинг пахта экиладиган барча ҳудудларида бюджет ташкилотларининг ходимлари мажбуран ишлатилаётганига оид хабарлар қарийб ҳар куни келиб турибди.

XS
SM
MD
LG