Линклар

logo-print

Ўзбекистондаги дорихоналар харидорга аввал маҳаллий дорини тавсия қилади


Ўзбекистондаги даволаш-профилактика муассасаларида сифатсиз, қалбаки, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тақиқланади.
Бу меъёр Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғида белгилаб қўйилгани тўғрисида маҳаллий сайтлар хабар қилди.

Ҳужжатга биноан 26 сентябрдан бошлаб даволовчи шифокор даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда даволанаётган беморга дорини овқатланишдан олдин, овқатланиш вақтида ёки овқатланишдан кейин қабул қилиши тўғрисида маълумот бериши шарт эмас.

Шунингдек, маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, дорихоналар сотувчилари харидорларга, биринчи навбатда, маҳаллий дориларни таклиф этиш тавсия этилади.

XS
SM
MD
LG