Линклар

АҚШ Конгресси 2001 йил 11 сентябрь терактлари муносабати билан судга, жумладан Саудия Арабистони устидан даъво билан мурожаат қилиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳаси устидан президент Барак Обама қўйган ветони бекор қилди.

Вакиллар палатасида ветони бекор қилишни қўллаб 348 конгрессмен овоз берган, қаршилар – 77. Сенатда буни қўллаганлар сони 97 ва атиги бир сенатор қарши бўлган. Энди қонун лойиҳаси кучга кириши керак.

23 сентябрда Америка президенти Барак Обама Конгресс томонидан қабул қилинган, 2001 йил 11 сентябрда АҚШдаги терактларда жабрланганларнинг қариндошларига хорижий фуқаролар ва ҳукуматларни, жумладан Саудия Арабистонини, судга тортиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасига вето қўйган эди. Терактларда иштирок этганларнинг 19 нафаридан 15 нафари шу мамлакат фуқаролари бўлган.

Саудия Арабистони ва унинг иттифоқдошлари ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Риёд-Вашингтон муносабатларига салбий таъсир қилиши, Америка иқтисодидан миллиардлаб долларлар қайтариб олиниши, Форс кўрфази мамлакатларининг контр-террористик амалиётларда иштирок этишини қисқариши, АҚШ нинг минтақадаги муҳим объектларда бўлишига рухсатнинг йўқолиши каби салбий оқибатларга олиб келиши мумкинилиги ҳақида огоҳлантирган.

XS
SM
MD
LG