Линклар

logo-print

Покистон расмийларининг билдиришича, Ҳиндистон ҳарбийлари мунозарали Кашмирнинг Покистонга тегишли қисмида икки покистонлик аскарни отиб ўлдирган.

29 сентябрь куни Покистон армияси ўз аскарлари Ҳиндистон ҳужкмига “мос жавоб берганини” айтди. Покистон расмийларининг билдиришича, Бимбер, Кел ҳамда Липа қишлоқлари яқинидаги отишма олти соат давом этган.

Покистон бош вазири Навоз Шариф Ҳиндистон кучларининг агрессиясини қоралади. Вазир Покистон армияси “Покистон суверенитетига таҳдид солувчи ҳар қандай ёвуз кучга жавоб қайтара олишини” қўшимча қилди.

Ҳиндистон армияси эса ҳинд шаҳарларига қарши режалаштирилаётган ҳужумларнинг оли олинганини таъкидлади.

Ҳиндистонлик генерал-лейтенант Ранбир Сингҳ “Бу террорчиларга ҳамда уларни қўллашга уринаётганларга қаттиқ зарба берилди”, деди.

Бунга жавобан Покистон армияси Ҳиндистон иддаолари ёлғон эканлигини таъкидлади.

Покистон ва Ҳиндистон Кашмир ҳудудида тез-тез тўқнашиб туради. Кашмир 1947 йилда Британия ҳукмронлиги тугатилганидан кейин икки мамлакатга бўлиб берилган.

Ҳар икки мамлакат ҳудудни бутунлай эгаллаб олишга даъвогардир. Кашмир устидан Ҳиндистон ва Покистон ўртасида икки марта уруш бўлган.

XS
SM
MD
LG