Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:34
Меҳнат муҳожирлари Россиядан автобусда қайтмоқда
Меҳнат муҳожирлари Россиядан автобусда қайтмоқда

"Муҳожир кундалиги" - муҳожирлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи янги рукн

Озодлик Радиосида Ўзбекистон ташқарисида қолаётган миллионлаб ўзбек муҳожирлари муаммолари ва ҳаётини ёритишга бағишланган янги рукн – “Муҳожир кундалиги”ни бошлади. Радио тингловчиларимиз у орқали ўз муаммолари ёҳуд талаб-таклифлари билан чиқишлари, фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишлари мумкин. Бунинг учун мухлисларимиз Whats App, Telegram, Viber каби мессенжерлар, Facebook, Одноклассники, Instagram тармоқлари, сайтимизда кўрсатилган телефонлар, имейл манзиллари ва мавжуд бошқа алоқа воситалари орқали хабар йўллашлари мумкин.

Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com.

19:51 29.9.2016

Москвада йўқолган Дилрабо қидирилмоқда

Сентябрь ойининг ўрталарида Москвага ишлагани борган андижонлик 24 яшар Дилрабо Газиева қидирилмоқда.

Дилрабо Газиева паспорти
Дилрабо Газиева паспорти

"Shu qiz qidirilmoqda. Yakshanba kuni Maskva shahriga kelgan va dushanba kuni soat 2 lar atrofida uydan сhiqib ketgan.

Iltimos, topishga yordam bering!", деб ёзди муҳожир йигит.

Шаҳарнинг Алтуфьево мавзесида йўқолиб қолгани тўғрисида Озодликка юборилган хабар ва унга илова қилинган фотосурат ҳақида унинг дўстларидан бири сўзлаб берди.

Дилрабо Газиева қидирилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:02 0:00
Бевосита линк

Суҳбатдош Дилрабонинг бошқа муҳожирлар томонидан "ушлаб турилган бўлиши мумкин"лигини тахмин қилди.

24 ёшли Дилрабо Газиева борасида билган-эшитганлар Озодлик таҳририятига хабар беришларини сўраб қоламиз.

19:45 29.9.2016

“Мигрантларнинг 94 фоизи тушкунлик ҳолатида”

Новосибирск тиббиёт университети мутахассислари 1600 яқин мигрантнинг руҳий ҳолатини тадқиқ этиб, уларнинг 94 фоизи руҳий тушкунликда эканини аниқлади.

Тадқиқотчилар ўз изланишлари натижасида “миграция кўп ҳолларда оғир стрессга олиб келади, дея хулоса қилди.

Тадқиқот давомида муҳожирларни хавотирга солаётган касалликлар орасида тиш оғриғи, сил ва турли ишлаб чиқариш жароҳатлари борлиги аниқланган.

Олимлар фикрига кўра, ўз юрти ва оиласидан узоқда яшаётган муҳожирларнинг аксари бу масалада тиббиёт муассасаларига мурожаат қилмайди.

19:40 29.9.2016

Японияга ўқишга борган ўзбек талабалари пичоқлашди

Япониядан исмини ошкор қилмасликни сўраган Озодлик тингловчиларидан бири Тил санъати академияси - ALA (Academy of language arts) талабалари бўлган икки ўзбекистонлик ватандош жанжаллашиб қолганини маълум қилди.

“Yaponiyaga kelgan O'zbekistonlik studentlardan ikkitasi gap aytishib, janjallashib qolib, keyin haqiqiy urushga aylanib ketibdi. Shunda birisi birisiga pichoq tiqib olibdi! Hozirgi kunda pichoq urgan bola qamoqhonada ekan. Ular til o'rganish kursiga kelgan andijonlik bolalar ekan. O'zbekiston elchixonasidan hech qanday yordam yo`q, o`zi bular hamma ishni pora evaziga bajarishadi.

U bolalar asosiy maqsadi - ishlab pul topish uchun kelgan, anchagina pul sarflagan.

Aytgancha, pichoq yegan bola tuzalgan, “Davoyim ham yo`q!”, debdi. Shunga ham sud qilishadi”. Shunga bitta advokat bo`lsa ishi tezroq bitadi, bo`lmasa yotaveradi qamoqda. U bola mening tanishim ham emas, lekin vatandosh, uydagilari borini berib yuborgan, ishlasa - pul topsa deb", ёзди номаълум муҳожир.

Озодлик вазиятни ўрганмоқда.

Озодлик мазкур ҳодисадан хабардор бўлганлар ёки қамоқхонада қолаётган ўзбекистонлик талаба ҳақида маълумотга эга бўлганларни алоқага чиқишни сўрайди.

19:38 29.9.2016

"Бу ошхонада оммавий заҳарландик!”

Озодлик Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик юртдошлардан иш шароитлари, меҳнат ҳақи ва иш берувчиларнинг зўравонликлари борасида кўплаб хабарларни олиб туради.

Москванинг Раменское тумани Софино қишлоғида жойлашган омборда ишлаётган 300 яқин муҳожир номидан хабар йўллаган Рустамжон ака (исми ўзгартирилган- таҳр.) иш шароитларидан шикоят қилди.

У айниқса ошхонадаги вазиятни тасвирлаб, бундай хабар ёзди:

“Мен Москвада юк машинасида ҳайдовчи бўлиб ишлайман. Юк юклайдиган складда 300 нафарга яқин узбек мехнат мухожирлари ишлайди. Складда овқат масаласида муаммо бор. Ошхона раҳбари болларга итга муомала қилгандек муомала килади, овкати кўнгилни айнитади! Қандай қилиб соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилса бўлади? Шилдираган суюқ перловка билан қанақадир озгина сосискаси бор мазасиз макарон, иссиқ чой умуман йўқ. Айтадики, “Сенларнинг ҳар биринга заваркани қайдан оламан?” , деб чала қайнаган сухофруктадан қилинган компот беради. У ҳам бир кичкина стакан... Бир неча бор жалоба қилинган ошхона рахбарига. Ошпаз ўзбеклар бизга “Массаллиқни ўлчаб беради, берганини тайёрлаймиз”, дейди. Боллардан обед учун 120 рубль ҳақ олади - овқатлари 20 рубльга арзимайди. Складда ишлайдиган ҳамма ишчилар норози".

Телефон орқали муҳожир жисмоний меҳнат қилаётган ҳаммоллар ва омборхона ишчилариннг 90 фоизини ўзбек муҳожирлари ташкил этади, дейди:

Ҳаммоллар шикоятини етказган Рустам билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:51 0:00
Бевосита линк

Озодлик Софино қишлоғидаги омборхона Х5 Retail Group компаниясига қарашли Москвадаги саноқсиз дўконларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришини аниқлади.

Корхона идорасида Озодлик сўровини қабул қилишгани ва яқин кунларда оммавий шикоят юзасидан текширув ўтказилишини билдиришди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG