Линклар

logo-print

Россия Суриядаги амалиётларини давом эттирмоқчи


Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков.

Россия АҚШ талабларини менсимаган ҳолда ўз ҳаво кучлари Сурия ҳукуматини қўллашда давом этишини билдирди.

28 сентябрь куни АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Жон Кирби Россия Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги ҳужумларни “зудлик билан бас қилмаса”, Вашингтон Москва билан барча ҳамкорликни тўхтатиб қўйишини айтган эди.

Кирби яна Суриядаги зўравонлик тўхтаса, бу Россия учун ҳам яхши бўлишини, сабаби экстермистлар юзага келган бўшлиқдан фойдаланиб, “Россия манфаатларига, балки ҳатто рус шаҳарларига ҳужум қилиши мумкинлигини” таъкидлади.

29 сентябрь куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Кирби шарҳларини “ғалати” деб таърифлар экан, Сурияда “террорга қарши” кураш давом этишини таъкидлади. Песков яна Москва Сурия бўҳронини ҳал қилиш учун АҚШ билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини қўшимча қилди.

Бундан аввал Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков Кирбининг шарҳларини “ҳис-туйғуга берилиш” деб атаган, Россия учун бу гаплар “терроризмни қўллашга тенг эканлигини” таъкидлаган эди.

Рябков яна АҚШнинг Ҳалабдаги ҳужумларни етти кунга тўхтатиш таклифини “бажаришнинг иложи йўқлигини”, чунки бундай қилиш жангариларга куч тўплаш имконини беришини айтди.

Рябков Москва инсонпарварлик мақсадида 48 соат давом этувчи оташкесимни таклиф қилмоқчи эканлигини қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG