Линклар

logo-print

АҚШ Ҳиндистон ва Покистонни муросага чақирди


Ҳинд аскарлари Кашмирдаги тартибсизликларни бостираётган пайт.

Ҳинд аскарлари Кашмирдаги тартибсизликларни бостираётган пайт.

АҚШ Ҳиндистон ва Покистонни баҳсли бўлиб қолаётган Кашмир ҳудуди масаласидаги кескинликни кучайтирмаслик учун муносабатларни яхшилашга чақирди.

29 сентябрь куни Ҳиндистон махсус кучлари Кашмирнинг Покистонга тегишли ҳудудига жанггариларни йўқ қилиш баҳонасида кириб келганидан сўнг АҚШ Давлат департаменти вакили Жон Кирби Вашингтоннинг мана шу баёнотини ўқиб эшиттирди.

Покистон 29 сентябрь куни икки ҳарбийси ҳинд аскарлари томонидан ўлдирилганини маълум қилди. Покистоннинг билдиришича, ҳинд аскарлари билан жанг олти соат давом этган.

Покистон бош вазири бу воқеани Ҳиндистоннинг уятсизларча агрессияси деб атади. Ҳиндистон эса бу жанггарилар ҳужумларини олдини олишга қаратилган “жарроҳлик амалиёти” бўлган, деб билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG