Линклар

Украина Россия Олий судининг қрим татар мажлисини тақиқлаш қарорига норозилик билдирди


Киевда Қрим татар халқи мажлиси ҳимоясига митинг ўтказилди.

Киевда Қрим татар халқи мажлиси ҳимоясига митинг ўтказилди.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Россия Олий суди Қрим татар халқи мажлиси фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги қуйи суд инстанцияси қарорини кучда қолдирганига норозилик билдирди.

“Қрим татар халқининг олий ваколатли ва ижрочи органи бўлган ташкилот фаолиятининг тақиқланиши ҳақоратдан бошқа нарса эмас”, дейилади Украина Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Украина Россиядан Қрим татар халқи мажлисига қўйилган тақиқни бекор этишни талаб қилди.

Россия Қримни босиб олганидан икки йил ўтиб, 26 апрель куни Қрим суди қрим татар мажлиси фаолиятинии тақиқлаш тўғрисда қарор чиқарган эди. Қрим суди мажлисни экстремистик ташкилот сифатида айбдор деб топган.

Қрим татар мажлиси Украина ҳукумати томонидан 1999 йилда расман тан олинган эди.

XS
SM
MD
LG