Линклар

logo-print

Бугун сиёсий партиялар томонидан президентликка номзодларни тасдиқлаш жараёни бошланди


Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов.

Бугун Ўзбекистонда сиёсий партиялар Олий бошқарув органлари томонидан президентликка номзодларни расман кўрсатиш жараёни бошланди.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссяси тасдиқлаган режага асосан 30 сентябрдан бошланган жараён 20 октябрда якунлади.

Аввалроқ мамлакатда расман рўйхатдан ўтган 4 сиёсий партия анжуманларида президентликка номзодлар кўрсатилган эди.

Ўзбекистон Либерал демократик партияси Шавкат Мирзиёевни, “Миллий тикланиш” партияси Сарвар Отамуродовни, Халқ демократик партияси Ҳотамжон Кетмоновни, “Адолат” партияси Наримон Умаровни президентликка номзод сифатида кўрсатган. Энди уларнинг номзодлари октябрь ойи ўрталарида бўлиб ўтадиган партиялар қурултойларида тасдиқланиши лозим.

Шундан сўнг номзод Марказий сайлов комиссиясида расман рўйхатга олиниши учун сайловчиларнинг 214 мингги имзосини йиғиши керак бўлади.

Ўзбекистонда президентлик сайлови 4 декабрь куни ўтказилади.

XS
SM
MD
LG