Линклар

logo-print

PaxtaGram: "Биз тиканзорда пахта теришга мажбурланмоқдамиз"


Озодликнинг янги "PaxtaGram" лойиҳасида пахта мавсумига оид келаётган мактубларни тақдим этамиз. Пахтага оид хабарлар фото ва видеоларни Telegram орқали +420724971539 рақамига ёки @ozodnews манзилига юборинг. WhatsApp орқали + 420 724 740 755 Email: ozodlikmail@gmail.com PaxtaGram га Telegram орқали ёзинг ва Instagram да томоша қилинг :)

Тошкент вилояти Чиноз туманидаги пахтазорларга сафарбар қилинганларнинг баъзилари тиканзорларда пахта теришга мажбурланмоқда. Бу ҳақда Озодликка чинозлик пахта терувчиларидан бири маълум қилди. Қуйида унинг ҳикояси:

Биз тиканзорда пахта теришга мажбурланмоқдамиз. Бу Чиноз туманидаги Янгиобод қишлоғида бўлаётган ҳодиса.

Кеча давлат идоралари ва ташкилотлари, яъни мактаблар ва касалхоналар, ходимларини шу тиканзорга олиб келишди. Одамлар "термаймиз," деб турволди. Сўнгра одамларни, нима қилиб бўлсаям, пахта тердириш мақсадида Чиноз тумани прокурори, Чиноз тумани ИИБ раҳбари, РАЙоно вакили ва фермер келишиб ёлғон ўйлаб топди: терилган ҳар бир кило пахтага кун охирида 300 сўмдан тўлаймиз, деб ваъда беришди. Баъзилар терди, баъзи термаганларни “бошқа яхшироқ пахта даласига” олиб кетишди. Аслида, уларни бундан ёмонроқ жойга олиб боришган экан. Улар у ерда пахта йўқлиги, фақат ўт ва тиканлар қолганини айтишди.

Раҳбарларнинг ваъдаларига келсак, ҳеч бир одамга пул тўлашгани йўқ. “Пулни фермерлар беради”, деб айтишди. Фермерни эса бир марта кўрдик, холос.

Қайтишда йўлкирага ҳам ўзимиз пул тўладик. Штаб раҳбарлари сўзларига кўра, ерлик аҳоли биз терган далада пахта терга кўнмаган экан. Шу боис, фермер туман ИИБ раҳбарига ва туман прокурорига пора бериб, давлат ташкилотларидан пахта теримига одам чиқаришни сўрабди.

Раҳбарлар давлат ташкилотларида ишлайдиган ходимларга “пахтага чиқмасанг, ишдан кетасан,” деб таҳдид қилмоқда.

XS
SM
MD
LG