Линклар

logo-print

PaxtaGram: "Пахтага чиққанимиз етмагандай, касалхона таъмири ҳам бизга юкланди"


Озодликнинг янги "PaxtaGram" лойиҳасида пахта мавсумига оид келаётган мактубларни тақдим этамиз. Пахтага оид хабарлар фото ва видеоларни Telegram орқали +420724971539 рақамига ёки @ozodnews манзилига юборинг. WhatsApp орқали + 420 724 740 755 Email: ozodlikmail@gmail.com PaxtaGram га Telegram орқали ёзинг ва Instagram да томоша қилинг :)

Самарқанд шаҳар марказий шифохонаси ходимлари пахта теримига мажбурий сафарбар қилинаётгани ва шунингдек, касалхонани таъмирлаш учун раҳбарият мажбурий пул йиғаётганидан шикоят қилди:

"Самарқанд шаҳар марказий шифохонаси бошлиғининг ўринбосари Рустам Абдуҳаликов бўлим мудирларига шифохонанинг фасадини таъмирлаш учун 500 минг сўмдан “йиғасан” деб топшириқ берди. Бироқ, бўлим мудирлари қаердан у пулни олади? Албатта оддий шифокорларга юклайди.

Шунингдек, шифокорларни мажбуран олий ўқув юртлари талабаларига тиббий хизмат кўрсатиш учун пахта майдонига юбормоқда. Олий ўқув юртлари жойлашган қишлоқлардаги КВП (қишлоқ врачлик пункти) шифокорлари ҳам пахтада. Аммо бу шифокорларни у ерга юбориб, қайта алмаштирмаяпти, яъни кетган шифокорлар далада қолиб кетмоқда. 15-16 сентябрда кетганлар ҳали ҳам қайтиб келгани йўқ. Бу нима аҳвол ахир, биродарлар?

Энди эса пахта теримига тортмоқда. Эрталаб Самарқанд тиббиёт бирлашмаси олдида соат 6-да йиғилиш керак экан. “Ёки ўрнингга одам юборсанг бўлади” дейди раҳбарият. Хуллас, 20 кунга 100 доллар тўлаш керак экан. Пахта теримига “бормайман” деганларга “пахтадан сўнг ишдан бўшатаман” деб айтмоқда.

XS
SM
MD
LG