Линклар

ЕХҲТ Ўзбекистондаги сайловларга чекланган баҳолаш миссиясини жўнатади


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистонда бўлажак президентлик сайловини кузатиш учун ўзининг чекланган баҳолаш миссиясини юборади.

Бу ҳақда ташкилот жума куни маълум қилди.

Ўзбекистонда президентлик сайлов 4 декабр кунига белгиланган. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов вафотидан сўнг шу ой бошида мамлакат муваффат президенти этиб тайинланган Шавкат Мирзиёев президентликка асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда.

Мирзиёев билан бирга яна уч номзод беллашади. Леки, учала номзод ҳам ҳукумат кўз-қарашини ифодаловчи амалдорлар экани айтилмоқда.

Сайловда мухолифатдан номзодлар йўқ.

XS
SM
MD
LG