Линклар

logo-print

Норвегия Европа мамлакатлари орасида интернет тезлиги бўйича рейтингда Швецияни ортда қолдирди.

Akamai алоқа оператори ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, Норвегиядаги интернет ўртача тезлиги секундига 19 Мбитни ташкил этади.

Интернет тезлиги бўйича дунёда Жанубий Корея етакчилик қилмоқда.

Ҳонгконгда интернет тезлиги секундига 19,5 Мбит, Швецияда эса секундига 18,8 Мбитни ташкил этмоқда.

Ҳисоботда Ўзбекистон бўйича маълумот йўқ.

Ўтган йили NetIndex ширкати интернет тезлиги бўйича ўтказган рейтингда Ўзбекистон 188 давлат ичида 171-ўринни эгаллаган эди.

Маълум бўлишича, биздаги интернет алоқаси (фақат мобил интернет эмас, балки ADSL, FTTx, dial-up технологиялари ҳам ҳисобга олинган) тезлиги бир сонияда 2,22 Mb ни ташкил этади.

XS
SM
MD
LG