Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:58

АҚШда 9/11 террор ҳужумлари бўйича Саудия Арабистонига қарши илк даъво аризаси топширилди


АҚШда 2001 йил 11 сентябрдаги террор ҳужумлари юзасидан Саудия Арабистонига қарши илк даъво аризаси судга топширилди.

Ҳужумлар боис эрини йўқотган америкалик аёл Саудия Арабистони подшоҳлигига қарши шикоят билан АҚШ маҳкамасига арз қилган.

Уч кун аввал АҚШда 2001 йил 11 сентябрь ҳужумларида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига Саудия Арабистонига қарши арз қилиш ҳуқуқини берувчи қонун қабул қилинган эди.

2001 йилги террор ҳужумлари пайти ҳомиладор бўлган Стефани Росс Десимоннинг турмуш ўртоғи Патрик Данн террорчилар самолётининг Пентагон биносига урилиши оқибатида ҳалок бўлган эди.

Десимон ўзи ва қизининг номидан ариза топшириб, Эр-Риёдни "Ал-Қоида" террор тармоғи ва унинг марҳум етакчиси Усома бин Лодинни қўллаб-қувватлашда айблади.

2001 йил 11 сентябр терактларида иштирок этганларнинг 19 нафаридан 15 нафари Саудия Арабистон фуқаролари бўлган.

Саудия Арабистони ва унинг иттифоқдошлари террор ҳужуми жабрдийдаларига арз билан мурожаат этишларига руҳсат берувчи қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Эр-Риёд-Вашингтон муносабатларига салбий таъсир қилиши, Америка иқтисодидан миллиардлаб долларлар қайтариб олиниши, Форс кўрфази мамлакатларининг контр-террористик амалиётларда иштирок этишини қисқариши, АҚШ нинг минтақадаги муҳим объектларда бўлишига рухсатнинг йўқолиши каби салбий оқибатларга олиб келиши мумкинилиги ҳақида огоҳлантирган эди.

XS
SM
MD
LG